Вентилятор туфайли шамоллаб қолиш мумкинми?
Вентилятор, албатта, соғлиқ учун кескин ҳарорат ўзгаришини келтириб чиқарадиган кондиционерчалик ўта хавфли эмас, лекин у билан ҳам иложи борича эҳтиёт бўлиш керак.
Агар иммунитет паст бўлса, унда вентиляторнинг қўшимча салқин ҳавоси шамоллаш учун кафолат бўла олади. Аммо ҳатто энг кучли ва соғлом одам ҳам елвизакда ўтирса, ўзини ўткир ҳаво оқимлари билан совитиб, касал бўлиб қолиши мумкин.
Шунингдек, шифокорлар вентилятордан туни билан фойдаланишни тавсия этмайди. Чунки инсон ухлаётганда, танасининг оёқ ёки бош қисми очиқ қолади. Салқин ҳаво оқими эса шамоллаш ва мушакларнинг яллиғланишига олиб келиши мумкин.
Тавсия: Ёзда шамоллашнинг олдини олиш учун вентилятор яқинида камроқ ўтириш керак. Яхшиси, уни енгил шабада тарқатувчи режимида ишлатиш лозим.