Брикет нима ва қандай мақсадда қўлланилади?
Брикет тизими ечилмайдиган аппарат бўлиб, стоматологияда тишлар учун қўлланилади. Тишлар тизими нотўғри жойлашганда, тишлар сонининг кўплиги ёки камлиги сабабли вертикал, горизонтал ҳолатининг ўзгариши ҳисобига, оғиз бўшлиғининг тишларга нисбати нотўғри бўлганда қўлланилади.
Брикет тизими – мустаҳкамловчи металл ёйлар, металл ёйларни бир-бирига боғлаб турувчи турли рангдаги эластик резиналар, чайнов тишларига жойлашган трубкалардан иборат бўлади.
Брикет тизими тишларнинг ҳолатига кўра турли муддатга қўйилади. Брикет тизими қўйилганда оғиз бўшлиғи гигиенасига эътибор бериш лозим. Овқатлангач тишларни ювиш, қаттиқ нарсалар истеъмол қилмаслик, сақич чайнамаслик, қаттиқ нарсаларни тишлаб узмаслик, шифокор кўригига ўз вақтида бориш тавсия этилади.