Добавить новость
ru24.net
World News
Июль
2022

Энергетика вазирлиги мурожаат билан чиқди

0

Энергетика вазирлиги ва вазирлик тизимидаги барча ташкилотлар томонидан ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши кунларида истеъмолчиларга энергия ресурсларини барқарор етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, ушбу кунларда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи станцияларда захира энергоблоклари ишга қўшилади. Электр энергияси етказиб бериш сифатини ошириш мақсадида жорий йил бошидан 2 минг километрдан ортиқ электр узатиш тармоқлари ва 330 дан ортиқ трансформатор пунклари янгиланган.

Барча электр станцияларда 24 соатлик навбатчилик гуруҳлари ташкил этилди.

«Бунинг натижасида ишлаб чиқариш қувватлари барқарорлиги таъминланади. Худди шунингдек, электр тармоқларида фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб туну-кун ишлайдиган 227 та аварияга қарши бригадалар ташкил этилди», дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, вазирлик юртдошларимизга мурожаат қилиб, республикамизда ҳаво ҳароратининг аномал даражада исиши натижасида электр қурилмаларида ортиқча юклама туфайли юзага келиши мумкин бўлган носозликларни олдини олиш мақсадида электр энергиясидан тежамкорлик билан, шунингдек, имкон қадар совутиш қурилмаларидан оқилона фойдаланишни, зарур бўлмаганда электр қурилмаларини тармоқдан ажратиб қўйишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17-22 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши кучайиши сабабли кундуз кунлари айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +47 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Даниил Медведев

На турнире в Марселе под флагом России оказались имена Медведева и Хачанова






Игрок "Спартака" Солари: в Москве красиво, Барко рассказывал только хорошее

Бюджетные квартиры в Сочи – посуточная аренда без посредников

Анастасия Агафонова вошла в Топ-3 рейтинга руководителей подразделений private banking

Аналитики Yota: DeepSeek стал самой популярной нейросетью у жителей Карелии в январе 2025 года