Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2022 йил 8 август кунидан бошланади ҳамда стадион ва хиёбонларда ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилди. Қайд этилишича, тест синовлари кунига икки сменада ўтказилади: 1-сменада 07:00 дан 10:00 га қадар; 2-сменада 19:00 дан 22:00 га қадар. Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган майдонлар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 10 кундан 13 кунгача давом этади ва 20 август куни якунланади. Тест синовида иштирок этиш учун абитуриент рухсатномасини бериш 4 август кунидан бошланади.