Добавить новость
ru24.net
World News
Октябрь
2022

Ўзбекистонда Халқаро Зиёрат туризми ҳафталиги ўтказилади

0

Жорий йилнинг 1–3 ноябрь кунлари Ўзбекистонда Халқаро Зиёрат туризми ҳафталиги бўлиб ўтади.

Халқаро ҳафталикдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда зиёрат туризми салоҳиятини юзага чиқариш, Ўзбекистонни жаҳон цивилизациясининг муҳим марказларидан бири сифатида танитиш, жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар томонидан юксак эътирофга сазовор бўлиш, шунингдек, зиёрат туризми хизматларини диверсификация қилиш ва туризм экспортини оширишдан иборат.

Туризм ҳафталиги Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Ҳафталик дастуридан зиёрат туризмини ривожлантириш, мавзуга оид сувенирларни тарғиб этишга қаратилган кўргазмалар, семинарлар, илмий-амалий конференциялар ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади. Жумладан, ҳафталик дастуридан Самарқанд шаҳридаги янги “Ипак йўли” туристик марказининг очилиши, “Хива – ислом олами туризми пойтахти” мавзусига бағишланган Халқаро ҳунармандчилик кўргазмаси, “Жаҳон усталари” ярмаркаси ва бошқа тадбирлар ўрин олган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса