Добавить новость
ru24.net
World News
Октябрь
2022

Пермдаги порох заводида ёнғин чиқди, 2 киши ҳалок бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Фото: «АиФ» Россиянинг Перм вилояти четидаги Перм порох заводи ҳудудида юз берган ёнғин оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳарнинг навбатчи диспетчерлик хизматига таяниб, «Properm.ru» хабар берди. Бир жабрланувчи касалхонага ётқизилган, деб ёзади «ТАСС». Ёнғин 22 октябрь куни кечқурун заводнинг «Пластмасса» ишлаб чиқариш бўлимида содир бўлган, ёнғин майдони 20 квадрат метрни ташкил этган, дейилади диспетчерлик хизмати хабарида. Маҳаллий жамоатчиликдан гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғиндан сўнг портлаш содир бўлган. «Вайроналар остида тўрт киши бор. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва тез ёрдам машинаси ишламоқда», — деб маълум қилди «Фавқулодда вазият. Перм» жамоатчилиги. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эса бу маълумотни тасдиқлай олмаслигини билдирди. «59.ru» нашрининг хабар беришича, маҳаллий аҳоли ҳам портлаш товушларини эшитмаган. Перм порох заводи бошқа нарсалар қатори, «Град» ва «Смерч» ёппасига ўт очувчи реактив тизимлар учун, шунингдек, «ҳаво-ҳаво» ракета двигателлари учун зарядлар ишлаб чиқаради.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса