Россиянинг Иркутск шаҳрида Су-30 самолёти икки қаватли уй устига қулаб тушди. Бу ҳақда Иркутск вилояти губернатори Игорь Кобзев маълум қилди. “Дастлабки маълумотларга кўра, Пржевальский кўчасидаги икки қаватли уй устига СУ тоифасидаги самолёт қулаб тушган”, - дейилади унинг телеграм каналидаги хабарда. pic.twitter.com/pVn8a50LHd — Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) October 23, 2022 Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Су-30 қирувчиси синов парвози вақтида ҳалокатга учраганини маълум қилди. Қутқарувчилар ва бошқа идоралар вакиллари ҳодиса жойига етиб боришган. Ҳодиса оқибатида икки учувчи ҳалок бўлган. Аҳоли орасида қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.