Добавить новость
ru24.net
World News
Декабрь
2022

Шифохоналарга мурожаатлар кўпайиши мавсумий касалликлар билан боғлиқми?

0

Қиш фаслида шифохоналарга мурожаатлар сони бошқа даврларга нисбатан кўпаяди. Бу мавсумий ва травматологик касалликлар авж олиши билан боғлиқ.

Дониёр Алимов,
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори:

Об-ҳаво совиб, ерлар музлаши оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари ва енгил жароҳатлар сони 40 фоизгача ортади.

Сўнгги ҳафталарда марказимизнинг травматология ва нейрохирургия қабул бўлимига мурожаатлар сони иссиқ мавсумга нисбатан қарийб 2 баробар, яъни суткасига 70-80 тадан 130-140 тага кўпайган. Беморларнинг катта қисмини эҳтиётсизлик оқибатида кўча-кўйда сирпаниб йиқилган нуроний ва мактаб ёшидаги болалар ташкил қилади.

‍‍ Шу боис ота-оналар ва ўқитувчилар ўғил-қизларга қиш мавсумида жароҳатларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб боришлари шарт.

‍ Ёши улуғ инсонлар ер музлаган пайтда ўта эҳтиёткорлик билан ёки кузатувчи ёрдамида ҳаракатланишлари лозим.

Ҳайдовчилар ва пиёдалар йўл-транспорт хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишлари, айниқса тезликни оширмасликлари зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

Удалить




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса