Сурхондарё вилоят, Чумқўрғон тумани Мажбурий ижро бюроси Бағара маҳалласида яшайдиган Меҳрихон Эрматованинг учта молини олиб кетиб мусодара қилди. Аёл тўлолмай қолган кредити эвазига унинг боқувида бўлган укасининг сигирларини олиб кетаётган МИБ ходимларига қаттиқ қаршилик кўрсатди.