Поп ва Когонда ис гази яна беш кишининг ҳаётига зомин бўлди
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Qalampir.uz нашрига маълум қилишича, 18 ноябрь куни соат 7:30 ларда Поп тумани Исковут маҳалласида яшаган 36 ёшли А.Б., унинг 14 ёшли ўғли ва 10 ёшли қизи яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Хонадон бекаси Г.М. ҳам ис газидан заҳарланиб, оғир ҳолатда туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган....