Добавить новость
ru24.net
World News
Декабрь
2024
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24
25
26
27
28
29
30
31

Ўгай онанинг яхшиликлари...

0
Бизнинг давримизга келиб ёшлар ўртасида жиноятчилик ва болаларнинг ҳуқуқбузарлиги тўғрисида кўп гапириб қолишди. Камина ана шундай тарбияси оғир ўсмир ҳақида гапириб бермоқчиман. Унинг куч-қуввати керакли томонга йўналтирилган эди. Бу кичик ёшдаги ҳуқуқбузар бола менинг ўзим эдим.

Отам қаттиққўл киши эди. Биз икки ўғил бўлиб, шулардан каттаси мен эдим. Ўта қайсар бўлганим боис, отамнинг тарбия ўлчовларига мутлақо бўйсунмасдим. Онамиз бир неча йил муқаддам вафот этган эди.

Менга ўқотар қуроллар ёқарди. Шунингдек, иккита тўппончани дарахтларнинг кавагига яшириб қўйган эдим. Бу дарахтлар ўзимизга қарашли ерда, Виргиниянинг жануби-ғарбий тоғлари оралиғидаги ерда ўсарди. Қўшниларнинг шикоятлари шунга олиб келдики, отам тўппончаларимни яширган жойимдан топиб, катта болға билан уларни мажақлаб ташлади.

Менга мусиқа ниҳоятда ёқар, банжо (Америка ҳиндуларининг торли мусиқа асбоби) номли асбобим бўлиб, уни яширинча чалар эдим, диний эътиқодим ушбу машғулотни рағбатлантиришига йўл қўймас эди. У пойлаб юриб, ахийри банжони топиб олди ва униям синдириб ташлади.

Рақсга тушиш ҳам менга ман этилганди. Баъзан отам ухлаб қолганида, отни «қарзга олиб туришим»га тўғри келар ва қишлоққа рақсга тушиш учун кетардим, холос. Натижада кўпинча жазо сифатида ёғочдан қурилган омборга туришимга тўғри келарди. Аммо менинг келишимга бу даҳшатдан иборат тобутхона биринчи имкониятдан бошлаб ўрнатилган қоидани бузишга нисбатан бўлган ҳаракатимни фақат мустаҳкамлади, холос. Мен деярли барча жамоат тартибларини бутунлай бузадиган ашаддий безори даражасига етган йўл бошида турган эдим.

Бу ҳолатдан отамни иккинчи марта уйланишга қарор қилгани қутқариб қолди. Бизнинг тоғда жойлашган кулбамизга у олиб келган ўгай она чиройли, олижаноб, шу билан бирга тушунадиган аёл эди. Бу аёл менга янги банжо асбобини сотиб олиб берди ва, ҳатто чалишни ўргатишда ёрдам берди. У буюртма берди, шунга кўра, бизга иккита яп-янги ялтиллаб турган тўппонча юборишди, бири менга, иккинчиси унга тегишли эди. Биз жуда кўп бахтли онларни бирга ўтказдик, у мени ўқ отиш учун қўшниларнинг жўжа, товуғи ва сигиридан бошқа холи жойни танлаб берган эди. Мени қизиқтирган нарсалар билан шуғулланишимга имкон бериб, шу аснода ишончим ҳамда меҳр-муҳаббатимни қозониб, куч-қувватимни энг яхши мақсадлар сари йўналтиришга қарор қилди.

Аёл вақтинча фойдаланиш учун ёзув машинкасини олди ва фикрларимни қоғозда ифодалашга ўргата бошлади. Ниҳоят унча катта бўлмаган маҳаллий газетага мухбир бўлиб ишга жойлашишимга ёрдам берди. Энди мен ортимга қайрилиб қарасам, ана шу нарса ҳаётимдаги ҳал қилувчи палла бўлиб, бутун умримни, кейинги ҳаётимни белгилаб берган экан. Менинг бундай улуғ аёлдан миннатдор бўлишимга ҳайратга тушмай бўлар эканми?

Ана шундан буён ёш болалар ҳуқуқбузарлиги билан боғлиқ муаммоларни эшитишимга тўғри келса, ҳаётий тажрибам мени улар томонидан туришга мажбур этади. Албатта, ўсмирлар ўртасидаги барча жиноятлар ўша муамолар билан рўй бермайди. Аммо менинг тахмин қилишимча, кўп ҳолларда айнан жуда қатъий, шафқатсиз қоидалар ҳамда уларни сўзсиз бажаришга тазйиқ ўтказиш жиноятнинг сабабчиси бўлиши мумкин ва мен ҳаддан зиёд кўп ота-оналар болаларнинг битмас туганмас куч-қувватини кулфат сари йўллашга баҳона бўлаётганини, аммо уларнинг ажойиб ютуқларини қўлга киритиш учун йўллаш осон эканлигини тушуниб етмаяптилар, ана шундан қўрқаман.

Бефарқ ҳамда ялқов одам, қалбида саргузаштларга нисбатан қизиқиши руҳи бўлмаган киши улуғ ишларни амалга ошира олмайди. Бизнинг жамиятимизда улуғ мавқени эгаллаган кишилар аслида, «собиқ тартиббузар»лар бўлиб, эркин руҳий қувватга эга ва ўрнатилган қоидаларни бузишдан қўрқмайди. Янги йўлларни танлашга уринувчи киши унинг изидан юрса, уларни карахтлик уйқусидан уйғотади.

Агар ўғлингиз жасур ва тап тортмас бўлса, қувонаверинг. Унга ўз куч-ғайрати ҳаётда муваффақиятга эришишга сарфлашга йўналтиришига ёрдам беринг. Уларни ман қилмоқчи эканлигини сўраса, бундай болаларни мақтанг. Уларга хатолардан қандай қутулиши, ундан сабоқ чиқариши, нотўғри йўлга кирган бўлса, тушунтиринг ва кўрсатиб беринг. Ва энг муҳими, қоралашдан кўра, қўллаб-қувватлашингиз, мамнунлигингизни англатинг. Чунки инсонга атрофни ўраган одамлардан бўлган ўша иззат-нафсни ўз ҳаёти билан ўзига хос тасдиқлаш муҳимдир.

(Наполеон Хилл китобидан)

Манба: Xabar.uz



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Карлос Алькарас сыграет на турнире ATP-500 в Дохе, куда заявлены ещё шесть игроков топ-10






Финны предложили ограничить поставки газа из России и Белоруссии

Колунов: в обращении Воробьев уделил особое внимание сферам строительства и ЖКХ

Как выбрать компактный лазерный аппарат для удаления перманентного макияжа в салон красоты? Рейтинг 2025 года

Козероги: общая характеристика знака, отличительные черты и совместимость