Мағлубиятлардан чарчаган Гвардиола асосий таркибнинг ярмидан воз кечди
Футбол журналисти Гильем Балаге “Манчестер Сити” раҳбарияти таркибда катта ўзгариш қилиши ҳақида маълумот тарқатди. Манбага кўра, 2025 йилда таркиб тенг ярмига янгиланади.
- “Манчестер Сити” бошланғич таркибнинг беш-олтита ўйинчисидан воз кечишга қарор қилди. Уларнинг ўрни янги ижрочилар билан тўлдирилади. Ярим жамоа ўзгартирилади. Бу эски даврнинг барҳам топиши ва янгисининг бошланиши бўлади, - деб ёзди Гильем Балаге.
Аввалроқ, бош мураббий Хосеп Гвардиола жамоани инқроздан олиб чиқиш имконини топа олмаётганини, футболчилар бор имкониятларини ишга солаётганини таъкидлаган эди.