"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда...
Журналист таъкидлашича, "Сити" Ҳусановни қишги трансфер ойнасида қўлга киритишга ҳаракат қилади. Аввалроқ "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" ҳам футболчи учун курашаётгани ҳақида маълум қилинган эди. Шунингдек, Абдуқодирга Бундеслига ва А Серия жамоаларидан ҳам таклифлар бор.
Ҳусанов жорий мавсумда "Ланс" учун 16 та ўйинда майдонга тушган ва ишончли ўйини орқали кўплаб кучли жамоаларнинг эътиборини жалб қилган. Унинг юқори даражадаги ўйинлари ва потенциали унинг трансфер бозоридаги қимматини оширмоқда.