Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2025

Германия суриялик қочқинлар учун ҳимоя мақомини бекор қилади

0
Фото: AFP
Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер ҳукуматга Суриядаги вазият барқарорлашса, ушбу мамлакатдан келган қочқинларга нисбатан кўриладиган чоралар бўйича ҳаракатлар режасини тақдим этди.

Ҳужжат тўрт банддан иборат бўлиб, у Германияда яшаш учун асосга эга бўлмаганларни ҳимояланган шахслар мақомидан маҳрум қилишни назарда тутади.

«Қонунда кўрсатилганидек, Суриядаги вазият барқарорлашгани муносабати билан Германияда бундай ҳимояга эҳтиёж қолмаса, Миграция ва қочқинлар бўйича федерал идора берилган ҳимояни кўриб чиқади ҳамда бекор қилади», — дейди Фезер.

Унинг таъкидлашича, таълим ёки иш каби бошқа сабабларга билан мамлакатда қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган ва ўз ихтиёри билан Сурияга қайтишни истамаганлар учун бундай мақом бекор қилинади.

ИИВ раҳбарининг қайд этишича, режанинг иккинчи банди муваффақиятли интеграциялашган қочқинларга мамлакатда қолишга рухсат беришни назарда тутади. Ватанига қайтишни истаганлар учун давлат қўллаб-қувватлов дастурини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Режанинг сўнгги бандида эса жиноятчиларни зудлик билан депортация қилиш чоралари келтирилган.

БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, 2011 йили Сурияда фуқаролик уруши бошланганида мамлакат аҳолиси дунёнинг 130 давлатига қочиб кетган. Уларнинг аксарияти Туркия, Ливан, Иордания, Ироқ ва Мисрдан қўним топган, яна миллиондан ортиғи — Европада.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Людмила Самсонова

Самсонова впервые в карьере вышла в ¼ финала Индиан-Уэллса






Замдиректора центра Боткина хирург Владимир Бедин умер на 61-м году жизни

Посол России в Италии объяснил реакцию Захаровой на заявления Маттареллы

Собственников жилья ждут новые правила

Алексей Лопатин: «Ради получения денег отечественные университеты «пылесосят» все, что плохо лежит»