Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Оқтовда қулаган самолётнинг қора қутилари расшифровка қилинди

0
Фото: Sеnipа
Бразилия Оқтовда қулаб тушган Озарбайжоннинг Embraer 190 самолётининг қора қутиларини расшифровка қилишни якунлади. Бу ҳақда Globo хабар берди.

Материални бразилиялик уч нафар терговчи, шунингдек, Озарбайжон ва Россия мутахассислари таҳлил қилган. Барча маълумотлар авиаҳалокатни таҳлил қилиш ва текшириш учун масъул бўлган Қозоғистонга юборилган. Улар авиация ҳалокати бўйича якуний ҳисоботда эълон қилиниши кутилмоқда. Текширув ва унинг якуний натижаларини эълон қилиш учун Қозоғистон жавобгардир.

Оқтовдаги авиаҳалокат

Бокудан Грознийга J28243 рейсини амалга ошираётган Embraer 190 самолёти 25 декабрь куни эрталаб Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Диспетчерлар Грозний ва Махачқалъада қўнишни рад этганидан кейин лайнер мажбурий қўнишни амалга оширишга уринди. Оқтов аэропортига бир неча километр қолганда у қулаб тушди, портлаб, ёниб кетди.

Бурун қисми тўлиқ ёнган, дум қисмида эса омон қолганлар бўлган. Камида 29 нафар тирик қолган йўловчи айнан шу қисмда бўлган. Улар касалхонага олиб кетилган. Azerbaijan Airlines самолёти қулаши оқибатида 38 киши ҳалок бўлган. Қулаган самолёт кўздан кечирилганда тешиклар аниқланган. Шунга асосланиб, айрим манбалар самолётни Чеченистонга дрон ҳужумини қайтарган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ўққа тутган бўлиши мумкинлигини ёзган.

Озарбайжон президенти авиаҳалокат сабаблари ҳақида

Илҳом Алиев якуний версия қора қутилар очилгандан сўнг маълум бўлишини айтганди. Аммо дастлабки тахминлар ҳам етарли даражада ва фактларга асосланганини билдирган.

Фактлар шундан иборатки, Озарбайжон фуқаролик самолёти Россия ҳудудида, Грозний шаҳри яқинида ташқи таъсир оқибатида шикастланган ва деярли бошқарувни йўқотган. Шунингдек, бизнинг самолётимиз радиоэлектрон кураш воситалари ёрдамида бошқариб бўлмайдиган ҳолатга туширилганини ҳам биламиз. Бу самолётга етказилган биринчи зарар ҳисобланади”, деган у Озарбайжон телевидениесига берган интервьюсида.

Куни кеча Алиев янги баёнот бериб, айб Россия вакилларида эканини таъкидлади.

Мен ишонч билан айта оламанки, ҳалокатда, Озарбайжон фуқаролари ўлимида айб Россия Федерацияси вакилларида. Яқин кунларда биз дастлабки натижани биламиз ва ҳамма нарса ўз ўрнига тушади, юз берган фожианинг тўлиқ манзараси ойдинлашади. Бу, албатта, ушбу фожиани тўлиқ тергов қилиш ва айбдорларни жазолаш ишида муҳим аҳамият касб этади”, деган Озарбайжон президенти.

Россияга қўйилган талаблар

Биз Россия томонига ўз талабларимизни аниқ баён қилдик. 27 декабрь куни бу талаблар уларга расман топширилди. Улар нимадан иборат? Биринчидан, Россия томони Озарбайжондан узр сўраши керак. Иккинчидан, улар ўз айбларини тан олиши лозим. Учинчидан, улар айбдорларни жазолаши, жиноий жавобгарликка тортиши ва Озарбайжонга, жабрланган йўловчилар ва экипаж аъзоларига товон тўлаши керак — бу бизнинг шартларимиз. Улардан биринчиси кеча тақдим этилганди. Умид қиламанки, бошқа шартларимиз ҳам қабул қилинади”, деган Илҳом Алиев.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Арина Соболенко

Арина Соболенко назвала момент, когда была близка к завершению карьеры






Рейс из Оренбурга в Петербург отправится на 16 часов позже

Как устроено пространство «Зайка Space»

Эксперты дали советы по утилизации живой новогодней елки

Зачем в Москве поставили памятник Нельсону Манделе