Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Ўзбекистонда қарздорлар учун мажбуриятлар реестри жорий этилади

0
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 7-январ куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистонда қарздорлар учун мажбуриятлар реестрини жорий этиш бўйича қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Ушбу реестрда суд ёки бошқа органлар ҳужжатлари асосида ўз мажбуриятларини бажара олмаётган қарздорлар ҳақидаги маълумотлар бўлади.

Амалдаги қонунчиликка кўра, агар қарздорнинг мол-мулки ёки даромади ундириш учун етарли бўлмаса, ижро иши якунланган деб ҳисобланади ва чекловлар бекор қилинади. Янги қонун лойиҳаси эса, қарздорнинг мажбуриятларини тўлиқ бажаришига қадар чекловларни кучда қолдиришни назарда тутади.

Реестр Мажбурий ижро бюроси томонидан юритилади ва унга қарздорнинг мол-мулкка эга эмаслиги ёки маблағлари йўқлиги ҳақидаги маълумотлар киритилади. Шунингдек, реестрга киритилган қарздорлар учун солиқ қарзига пеня ундирилмаслиги Солиқ кодексида кўзда тутилган.

Барча чекловлар, масалан, мол-мулкни хатлаш, чет элга чиқишни тақиқлаш ёки ҳисобварақларни блоклаш, қарздор ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармагунга қадар ўз кучида қолади. Агар кейинчалик қарздорнинг маблағлари ёки мол-мулки аниқланса, мажбурий ижро ҳаракатлари қайта тикланади.

Қонунга кўра, қарздор реестрдан фақат қуйидаги ҳолатларда чиқарилади: қарздор мажбуриятларини тўлиқ бажарганда, вафот этганда, суд ҳужжати ҳақиқий эмас деб топилганда ёки 10 йил давомида қарздорнинг мол-мулки аниқланмаса. Шунингдек, қарздор банкрот деб эълон қилинганда реестрдан чиқарилади.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди, олдинда иккинчи ва учинчи ўқиш жараёнлари бор. Депутатлардан 138 нафари лойиҳани қўллаб овоз берди, 2 нафари бетараф қолди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Марат Сафин

Марат Сафин сделал прогноз на финал Australian Open Янник Синнер — Александр Зверев






Источник 360.ru: три человека пострадали в ДТП в Москве

Зачем у нас столько банков, если на весь СССР хватало одного, и копить могли, и за кредиты платили «копейки»

Потерявшийся кот автостопом доехал из Липецкой области до Москвы

Шахтинка Надежда Попова спела в программе Андрея Малахова