Фото: Давкат активларини бошқариш агентлиги Аввал Гулнора Каримовага тегишли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани ҳукумат қарори билан Касаба уюшмаси тасарруфига ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 27 декабрда қабул қилинган қарорга кўра, ушбу дам олиш масакани Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига топширилган дам олиш зоналари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳлари рўйхатига киритилди.
Касаба уюшмалари федерациясига мулк ҳуқуқи асосида ўтказиладиган болалар дам олиш оромгоҳлари ва дам олиш масканлари рўйхати ҳукуматнинг 2023 йил 25 мартдаги фармойиши билан тасдиқланган.
“Сижжак” дам олиш маскани ҳақида
Фото: E-auksion Ушбу дам олиш маскани Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Сижжак мавзесидаги “Сарбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган. Гулнора Каримовага тегишли бўлган маскан 2017 йилнинг 10 февралида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ажрими билан мусодара этилган. Кейинчалик мусодара қилинган ушбу ҳашаматли қароргоҳ ичидаги барча жиҳозлари билан Ўзбекистон Триатлон федерациясига вақтинчалик фойдаланишга берилган эди. Аммо охир-оқибат ушбу дам олиш масканини оммавий савдолар орқали шаффофлик принципи асосида сотувга қўйишга қарор қилинди.
5,38 гектар ҳудудни эгаллаган “Сижжак” 2021 йил апрельда, шунингдек, 2022 йилнинг апрель ва октябрьларида сотувга қўйилган, бироқ объект сотилмаган эди. Унинг ҳудудида спорт иншооти, меҳмонхона, учта сузиш ҳавзаси, амфитеатр, коттеж ва бошқа бинолар мавжуд. Объект 70 миллиард сўмга баҳоланганди.
Президентнинг 2023 йил 14 июндаги фармонига мувофиқ “Сижжак” дам олиш маскани хусусийлаштириладиган объектлар рўйхатидан чиқарилди. У 124-мактаб-интернатнинг балансида сақланиб келинаётганди.
“Сижжак” дам олиш маскани қандай кўринишда?
Мазкур мажмуанинг умумий ер майдони 5,38 гектарни ташкил этади. Бино ва иншоотлари эса 4 040 квадрат метрдир. Оромгоҳда меҳмонхона, бир нечта ҳовуз, амфитеатр, коттеж ва бошқа иншоотлар мавжуд.
Анимационная студия «Карамель и Ко» приняла участие в International Animation and Game Buziness Conference
"ЗАЧЕМ СПЕЦСЛУЖБАМ США МОЛИТЬСЯ НА ТРАМПА, ХОТЬ НЕ ОН ПРИКАЗАЛ ЦВЕТОЧКИ HЮХАТЬ". СЕНСАЦИЯ! В.В. Путин, Дональд Трамп, Илон Маск. Россия, США, Европа могут улучшить отношения и здоровье общества?!
Ремонт в кредит со скидкой: «Выберу.ру» подготовил рейтинг кредитов наличными в мае 2025 года
Куда отправиться из Москвы в речном круизе? Обзор городов и теплоходов
В ТРЦ «Нора» состоится бесплатный кинопоказ семейного фильма «Линцесса. Тайна леса»
"ЗАЧЕМ СПЕЦСЛУЖБАМ США МОЛИТЬСЯ НА ТРАМПА, ХОТЬ НЕ ОН ПРИКАЗАЛ ЦВЕТОЧКИ HЮХАТЬ". СЕНСАЦИЯ! В.В. Путин, Дональд Трамп, Илон Маск. Россия, США, Европа могут улучшить отношения и здоровье общества?!
Зумеры рассказали, как они планируют накопить на свое жилье: они уже не мечтают быть блогерами
«Поэма» в сердце города: новый уровень жизни в центре Симферополя