Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг кўп даромад оладиган шахматчилари қаторида
Рейтингнинг биринчи поғонасида 2024 йил классик шахмат бўйича жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу жой олди, у йил давомида 1 577 842 доллар ишлаб топган. Иккинчи ўринни Хитой гроссмейстери Дин Лижен 1 183 600 доллар билан эгаллади. Норвегиялик Магнус Карлсен эса 639 369 доллар даромад билан учинчи ўринда.
Нодирбек Абдусатторов 12-ўринни эгаллаб, йил давомида 132 981 доллар ишлаб топди. Ушбу натижа унга 2024 йилда 12 та нуфузли турнирда қатнашиш орқали эришилди.
2025 йилнинг бошланиши ҳам Абдусатторов учун сермаҳсул бўлиши кутилмоқда. У 17 январь куни Нидерландиянинг Вейк-ан-Зеэ шаҳрида ўтказиладиган "Тата Стеэл Чесс-2025" турнирида иштирок этади.