Самарқандда 14 ёшли қиз ўзини 8-қаватдан ташлади
0
Аниқланишича, жорий йилнинг 13 январь куни соат 17:30 атрофида Самарқанд вилояти Саховат МФЙда яшаган 29-мактабнинг 8-синф ўқувчиси вояга етмаган 2010 йилда туғилган М.Р. Самарқанд шаҳар Баҳор МФЙда жойлашган кўп қаватли турар жой биносининг 8-қават йўлак деразасидан ўзини ташлаб жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси ҳамда масъул идораларга хизмат текшируви тайинланган.