Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2025

Абдуқодир Ҳусановгача "Манчестер Сити"да кимлар 45-рақамда ўйнаган?

0
АПЛда ҳаракат қиладиган ўзбекистонлик илк футболчи Абдуқодир Ҳусанов янги жамоасида 45-рақам остида ўйнашидан хабарингиз бор. Хўш, бунгача "шаҳарликлар" таркибида айнан қайси футболчилар бу рақамда майдонга тушган?

Стивен Эллиотт (Ирландия)

2003/04 йилги мавсум "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилиш билан футболдаги катта йўлини бошлаган Стивен деярли ҳеч вақт қайдномадан жой олмаган. Шу боис у бор-йўғи 2 та ўйинда умумий 16 дақиқа майдонда ҳаракат қилган холос. Бироқ факт шуки, ҳужумкор ярим ҳимоячи 45-рақамда тўп тепгани билан "Манчестер Сити" тарихида қолган.

Майка Ричардс (Англия)

2005 йил 22 октябрь куни "Арсенал"га қарши ўйинда 17 ёшли Майка Ричардс захирадан майдонга тушиб, "шаҳарликлар" биринчи жамоасида дебют қилган. Дастлабки – 2005/06 йилги мавсумида Майка 45-рақам остида тўп тепган ва 16 ўйинда майдонга тушиб, ҳисобига 1 та гол ёзиб қўйган. Кейинги мавсум Давид Соммей жамоадан кетгач, 2-рақамни ўзиники қилган.

Марио Балотелли (Италия)

2010 йилдан 2013 йилгача "шаҳарликлар" таркибида ҳаракат қилган ҳужумчи бу рақамни машҳур қилган футболчи деб бемалол айтиш мумкин. Ҳар қандай қидирув тизимига "45-рақамли футболчи" деб ёзсангиз, сизга аввал "Супер Марио"ни, кейин бошқаларни чиқариб беради. Марио 3 йил мобайнида 80 учрашувда қатнашиб, 30 та тўп киритган ҳамда 6 та голли пас узатган. Форвард жамоа билан бир бор чемпионликни тантана қилган бўлса, Англия Кубоги ва Англия Суперкубогини қўлга киритишга ҳам улгурган.

Демеако Дюхани (Англия)

2017/18 йилги мавсум "Манчестер Сити" ўнг қанот ҳимоячиси Демеако Дюхани 45-рақамда ўйнаган. 18 ёшли футболчи ўша мавсум "Манчестер Сити" U-23 сафида 16 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилган.

Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон)

Буёғига Марио Балотелли танитган 45-рақамни Абдуқодир Ҳусанов янада порлатишга хизмат қилади. Умид қиламизки, Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиси бу рақам остида Хосеп Гвардиола жамоасининг асосий фигурасига айланади.

Манба: Championat.asia



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Доха (ATP). 2-й круг. Медведев сыграет с Бергсом, Рублев – с Боржесом, Алькарас встретится с Нарди, Оже-Альяссим – с Медьедовичем






Редчайшие львы растерзали семилетнего мальчика в Индии

Освобождение города Шахты: листая прессу 1943 года

Сотрудники Росвардии по Московской области провели Урок мужества

В Москве прошла V всероссийская конференция "Биоэтика и генетика"