Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси Иордания билан дуранг ўйнади
0
Доҳада ўтган учрашувда Кападзе Суперлигада фаолият юритаётган бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди. Ўйин давомида Дилшод Комилов, Ғолиб Ғайбуллаев, Анваржон Ҳожимирзаев, Жаҳонгир Абдусаломов сингари ўйинчилар дебют ўйинида майдонга тушди.
Голли вазиятларга бой ўтмаган баҳсда ҳисоб очилмади – 0:0.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги навбатдаги расмий ўйинини 20 март куни Қирғизистонга қарши ўтказади.
Ўртоқлик ўйини. 27 январ. Доҳа
Ўзбекистон — Иордания – 0:0
Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов (16.Ботирали Эргашев, 46), 19.Дилшод Комилов (5.Ислом Қобилов, 81), 4.Фаррух Сайфиев (13.Шерзод Насруллаев, 70), 6.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Ойбек Бозоров (23.Анвар Ҳожимирзаев 46, Жаҳонгир Абдусаломов, 81), 9.Одил Ҳамробеков (18.Асадбек Раҳимжонов, 62), 10.Жамшид Искандеров (22.Авазбек Ўлмасалиев, 70), 14.Зафармурод Абдураҳматов (3.Саидазамат Мирсаидов, 46), 15.Умарбек Эшмуродов, 17.Бобур Абдуҳолиқов (20.Жасур Яхшибоев, 62, 21.Азизбек Амонов (7.Руслан Жиянов, 46).
Захира: 1.Ҳамидулло Абдунабиев, 25.Акмал Мозговой.
Иордания: 22.Абдулла Ал Фахури, 4.Ҳоссам Абу Дааб, 6. Юсуф Абу Ал Жазар, 19. Саад Ал Русан (3.Абдулла Насиб, 46), 17.Уорд Ал Барри, 8.Холид Закария, 16.Амир Жамус (15.Аун Ал Маҳарма, 78), 23. Эҳсон Ҳаддод (18.Аҳмад Ассаф, 46), 10.Муҳаммад Ан Носир, 14.Аҳмад Ал Авауда (9.Бакир Калбуна, 72), 20.Муҳаммад Ал Акаш (7.Аҳмад Ал Арсан, 46).
Захира: 1.Язид Абу Лейла, 5.Аҳмад Айман, 12.Нур Бани Аттиа, 13.Муҳаммад Калон.
Огоҳлантириш: Холид Закария (14), Дилшод Комилов (21, 79), Уорд Ал Барри (81), Юсуф Абу Ал Жазар (84)
22 январь куни Сречко Катанец соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан кетганди. Унинг ўрнини Темур Кападзе эгаллаганди.
Ўзбекистон терма жамоаси бугунги кунда Жаҳон чемпионатига саралаш босқичида 6 турдан кейин 13 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Гуруҳда 1 ва 2-ўринларни олган жамоалар мундиалга тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритади.