Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2025

Сурия янги раҳбарининг қўшнилари унинг болалиги ҳақида гапириб берди

0
Сурия пойтахти Дамашқдаги Эл-Мезза мавзеси аҳолиси бир вақтлар қўшни бўлиб яшаган мамлакатнинг янги раҳбари Аҳмад Ал-Шараъанинг болалиги ҳақида гапириб беришди.

"Жаноб Аҳмад ал-Шараъа Саудия Арабистонидан қайтганида ёш бола эди. Эслашимча, 4 ёки 5-синфда ўқиган. Бошланғич мактабни Умар бин Хаттоб мактабида тамомлаган, кейин Умар бин Абдулазиз мактабига ўтган. Аш-Шафиъа масжидида дўст орттирган. Ўрта мактабни тугатгач, Ал-Шараъа университетга ўқишга кирди, лекин ўқишни якунламаган", деди Ал-Мезза маҳалласидаги сартарош Муҳаммад Арапоглу.

Фото: Getty Images
Унинг сўзларига кўра, Ал-Шараъа болалигида дўстона, хушмуомала ва меҳрибон, камгап, хотиржам характерга эга бўлган.

"Унинг оиласи сахий ва машҳур эди. Отаси кўчмас мулк агентлиги, укаси эса супермаркетга эгалик қиларди. Унинг бир неча ака-ука ва опа-сингиллари бор", дейди Арапоглу.

Фото: Getty Images
Эркакнинг сўзларига кўра, у Ал-Шараъани телевизорда кўриб, ҳайратини яшира олмаган, чунки у бундай юксакликка чиқишини кутмаган эди.

"Мен унинг бундай даражага эришишини кутмаган эдим, лекин Маша Аллоҳ, у ҳақиқий етакчи", деди у.

Арапоглу, шунингдек, Сурия янги раҳбарининг ўзи ўсган маҳаллага ташрифи ҳақида гапирди:
У тўсатдан бу ерга ташриф буюрди. Атрофга одамлар тўпланишди. Ал-Шараъа яқин келиб, мен билан самимий сўрашди, аҳволим, соғлигим, дўстларим, ака-ука ва опа-сингилларим ҳақида сўради. Жуда хушмуомала одам. Биз золимдан халос бўлдик, биз бахтиёрмиз, лекин мамлакатга Аҳмад ал-Шараъа бошчилик қилгани учун янада кўпроқ хурсандмиз", дея қўшимча қилди у.

Қўшнилар уни жуда яхши кўришарди

Муҳаммад Асфаҳоний 1996 йилдан бери Меззадаги Ал-Шараъа уйи жойлашган кўчадаги озиқ-овқат дўконини бошқаришини айтди.

"Бу ерда дўкон очиш шарафига муяссар бўлдим. Бу ерда Шофеъийлар масжиди жойлашган ва унинг ходимлари жуда яхши одамлар. Уларнинг орасида устозимиз Абу ал-Хайр Шукрий биринчи ўринда туради. Жаноб Шайх Аҳмад (Ал-Шараъа) ҳам унинг шогирди бўлган", деди у.

Фото: Global Look Press
Унинг сўзларига кўра, ёшлигида Ал-Шараъа умра қилмоқчи бўлган молиявий жиҳатдан ночор одамлар учун пул йиғишда ёрдам берган.

"Кимдан сўрасангиз, ҳеч ким билан муаммоси бўлмаганини ва ҳеч кимни безовта қилмаганини айтишади. Қўшнилар уни жуда яхши кўришарди. Мен бунга гувоҳман", дея ишонтирди эркак.
Асфаҳоний ҳам Ал-Шараъанинг маданиятли ва ўқимишли оилада улғайганини таъкидлади.

Ўқишни жуда яхши кўрар, тарихга қизиқарди

Имом Аш-Шафия масжиди имоми Муҳаммад Абу ал-Хайр Шуқрий Аҳмад ал-Шараъа масжидга Қуръонни ўрганиш учун эрта ёшда, 1997 ёки 1998 йилда келганини айтди.

"Ўйлашимча, Қуръоннинг бир қисмини шу ерда ўрганган, ҳадисдан сабоқ олган. Бу ерда у ислом ахлоқий таълимини ҳам олган. Биз ўқувчиларимизга ахлоқ, меҳр-муҳаббат, ота-онага ҳурмат, бирга яшаш ва зўравонликдан воз кечиш каби исломий қадриятларни ўргатамиз", деди имом.

Шукрийнинг сўзларига кўра, орадан кўп йиллар ўтди, аммо у ишонч билан айтиши мумкинки, Ал-Шараъанинг етакчилиги қонида бўлган.

"У лидер бўлишни яхши кўрарди. Масалан, футбол матчларида, сузиш ёки экскурсияларда. Ўқишни, айниқса, тарихни яхши кўрарди. Қадимги дунё ва ҳозирги замон тарихини ўқирди. Дамашқда туғилиб ўсган. Бу шаҳарни жуда яхши кўрарди", деди агентлик суҳбатдоши.

Шукрийнинг таъкидлашича, Ал-Шараъа тўрт йилга яқин масжидда таҳсил олган ва унинг феъл-атворида зўравонлик ва ёвузликка қарши курашга интилиш мавжуд.

У Сурия қурилишида оқилона сиёсат олиб бормоқда

Шуқрий Ал-Шараъа Идлибда бўлганида ҳукумат ва вазирлик тузганини таъкидлади. Ал-Шаарийнинг инқилобий тушунчадан давлат тушунчасига ўтиши жуда муҳим эди. Мен унинг тор диний қарашлардан чиқиб, Уммат ва давлатни тушунишга ўтганини кўрдим. Жаноб Ал-Шараъа Дамашқ тафаккур мактаби деб номланувчи мўътадил оқимга мурожаат қилди. Мен Аҳмад Ал-Шараъани муваффақиятли лидер деб ҳисоблайман. У мутолаа ва илм-фанга катта аҳамият бергани учун жуда ўзига хос инсон. У дипломат ва янги Сурия қуриш бўйича оқилона сиёсат олиб бормоқда, деди имом.

Лидернинг ёнида дўстлари ва ўз халқи бўлиши керак

Ал-Шараъада мамлакатни бошқариш учун куч борми, деган саволга Шукрий шундай жавоб берди:

Мен доим шуни айтаман, бошқарувни бир киши амалга ошириши мумкин эмас, раҳбар ва унинг атрофидагилар бўлиши керак. Командир мамлакатни ёлғиз ўзи забт эта олмайди, унинг аскарлари бўлиши керак. Агар биз уни қўллаб-қувватламасак, у муваффақиятсизликка учрайди. Раҳбарнинг ёнида дўстлари ва ўз халқи бўлиши керак ва биз халқимизнинг Ал-Шараъа атрофида бирлашаётганини кўриб турибмиз.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Мирра Андреева пробилась в полуфинал турнира WTA-1000 в Дубае






Депутат Миронов предложили ввести госконтроль над ценами на недвижимость

Раннюю весну сменит холодный май. Летом - катастрофы: Прогноз синоптиков до осени 2025 года

В столице преподаватель "поощрял" своих маленьких учеников поцелуями

В ФРГ завершились выборы в бундестаг, по опросам с участков побеждает ХДС/ХСС