Серб экстремистлари мусулмонларнинг қабрларини таҳқирлади
0
Ҳодиса Босния ва Герцеговинанинг Сребреница яқинидаги Крагливоде қишлоғида содир бўлган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, мазкур ҳаракат серб православ руҳонийси Лука Бабич томонидан уюштирилган. Бабичга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани хабар қилинмоқда.
“Бабич ва унинг шериклари 19 январ куни Сребреница яқинидаги мусулмон шаҳидлар қабристонига яширинча кириб, миллий ва диний муросасизликни қўзғатиш ҳамда маҳаллий аҳолини таҳқирлаш мақсадида ноқонуний ҳаракатларни амалга оширган.”
Маълумот учун, 1995 йил 11 июлда серб кучлари Сребреницадаги БМТ томонидан “хавфсиз ҳудуд” деб белгиланган шаҳарга ҳужум қилиб, 8000 дан ортиқ боснияликни қатл этган. Қурбонларнинг жасадлари мамлакат бўйлаб тарқалган 570 дан ортиқ ҳудудда топилган.
Ушбу қирғинчилик БМТ Бош Ассамблеяси томонидан геноцид деб тан олинган ва 11 июль – қурбонларни хотирлаш куни сифатида белгиланган.
Манба: azon.global