Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2025

Ҳилола Ҳамидова: шахсий ҳаётидаги синовлар ва санъатни тарк этиши ҳақида

0
Хонанда Ҳилола Ҳамидова “Миллий” телеканалининг “Аёл қалби” кўрсатувига берган интервьюсида турмушидаги қийинчиликлар ҳамда феъ-атворидаги ўзига панд берган жиҳатлар ҳақида гапирди.

Фото: Instagram
— Турмуш қурганимизга 17 йил бўлди. Турмушимиз давомида синовлар, қийинчиликлар бўлди. Қийинчилик деганда турмуш ўртоғим билан бир-биримизни тушунмай қолган дамларни назарда тутяпман. Ана шундай синовлардан ўтиб, энди бир-биримизни тушуниб бошлаганимизда муносабатларимизни кўз-кўз қилсам, кўз тегиб қолмасин деб, кўп ҳам шахсий ҳаётим ҳақида гапирмайман. Яқинда турмуш ўртоғим билан бир ресторанга борганимизни видеосини Instagram’га жойлагандим, шундан кейин улар жуда қаттиқ касал бўлиб қолдилар, эрталабгача ухламай чиқдилар. Кўпчилик мени турмушга чиқмаган, ажрашган деб ҳам ўйлар экан. Шунинг учун, ўйлашимча, қизиқиш кучли бўлган.

Фото: Instagram
Хонанда, шунингдек, турмушдаги қийинчиликлар унга нима ўргатгани ҳақида ҳам гапириб ўтди.

— Мен ўта жиддий эдим. Агар кулиб, табассум қилиб юрсам, одамлар мени енгилтак деб ўйлайди, деб ўйлардим. Чунки одамларнинг шунақа фикрларини кўп эшитганман. Турмуш қурганимдан сўнг эса жиддийлигим ўзимга панд берган вақтлар ҳам бўлди. Озгина тушунмовчилик бўлса ҳам жиддий олиб, жанжаллашиб кетардим. Ваҳоланки, шунақа вазиятларни аёл киши бир оз кулиб енгиб ўтиши керак экан. Аям “Ўзингни озгина довдирликка солгин, ҳамма нарсани юрагингга яқин олаверма”, дейдилар, ўзи ҳаётда сал довдирроқ бўлиш керак экан, дейди хонанда.

Фото: Instagram
Ҳилола Ҳамидованинг айтишича, турмушга чиққанидан сўнг жиддийлигидан воз кечишига тўғри келган.

— Санъаткор бўлиб, элга танила бошлаганимда менга энг кўп панд берган нарса — уятчанлигим бўлган. Чунки мен уй қизи бўлганман. Ҳозир ҳам санъатни йиғиштириш фикри келяпти хаёлимга. Шунда турмуш ўртоғим “Зерикиб қолмайсизми?”, дейди. Мен эса “Йўқ, мазза қилиб уйда ўтираман”, дейман. Ҳозир ҳам ўзим билан ўзим кураш жараёнидаман. Ҳеч қачон “санъатдан эрта кетаман” деган қарорга келаман, деб ўйламагандим. Лекин бу фикр ўтган йили, айниқса, бу йил жуда кучайди, дейди хонанда.

Хонанда ҳаётида юз берган шукр қилишга ундовчи воқеа ҳақида ҳам сўзлаб берди.

— Яқинда турмуш ўртоғим билан биргаликда Тошкентдан ўзимиз анча вақтдан бери харид қилишни орзу қилаётган жойимиздан ҳовли сотиб олдик. Ҳовлининг эгаси билан нархини келишиб бўлганмиз, лекин қўлимизда ҳеч қанча пул йўқ. Шунда танишлардан пул сўрадик, ҳеч кимдан чиқмади. Иложсиз фақат Аллоҳга юзландик ва 2 ой ичида Аллоҳ насиб қилиб, ўша ҳовлини сотиб олишга муваффақ бўлдик. Шу воқеа мени шукр қилишга ундади, дейди Ҳилола.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Пэм Шрайвер

Трофеи чемпионки Олимпийских игр по теннису Шрайвер вернулись к ней после кражи






Челябинский депутат предложила компенсировать услуги связи ветеранам

На 5 суток арестовали зацепершу, катавшуюся на вагоне метро в Москве

Карту Средней Азии и моноколесо забыли посетители ж/д вокзалов столицы в 2024 году

Сати Казанова привезла дочь в Италию для знакомства со 101-летней прабабушкой