Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган қорақалпоғистонлик фаол Ринат Утамбетов ва Россиядан Тошкентга йўлланган бошқа бир қорақалпоқ фаоли Жеткербай Абдраманов Нукусдаги тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Туркманистон Хельсинки жамғармаси (ТХЖ) маълум қилди. Ҳуқуқбонлик гуруҳи маълумотига кўра, улар Тошкентдан Қорақалпоғистон пойтахтига ўтган ҳафтада келтирилган.
Давлатнинг ҳудудий яхлитлигини бузишга чақирганлик ҳамда хавфсизликка таҳдид солувчи...