Наманганда пиёдани уриб, қочиб кетган Gentra ҳайдовчиси ушланди
0
Тезкор қидирув тадбирлари натижасида ҳайдовчи ва автомашина аниқланган. ЙТҲни содир этган шахс 1997-йилда туғилган, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро экани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат бўйича қонуний чоралар кўриш мақсадида ҳайдовчи ва автомашина тергов бўлимига топширилди.
Ҳодиса 11-февраль куни соат 06:40 ларда содир бўлган. Номаълум шахс ўз бошқарувидаги Gentra’да Наманган шаҳрининг Амир Темур кўчасида ҳаракатланиб кетаётганида йўлни кесиб ўтаётган 1958-йилда туғилган маҳаллий фуқарони уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Пиёда олган тан жароҳати сабаб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.