Добавить новость
ru24.net
World News
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

АҚШда яна ҳарбий самолёт қулаб тушди (видео)

0
Фото: Getty Images
АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг самолёти 12 февраль куни Сан-Диэго кўрфазига қулаб тушди. Бу ҳақда Fox News хабарига таяниб Дарё хабар берди.

Авиаҳалокат Норт-Айленд ҳарбий авиабазаси яқинида юз берган. Самолёт бортида икки киши бўлган. Уларни балиқ овлаш кемаси қутқариб қолган. Ҳозирда учувчилар касалхонада. Уларни Ҳ&М Ландинг балиқ овлаш компанияси вакиллари қутқарган ва самолётда “механик носозлик” кузатилганини айтган.

Тахминан соат 10:15 атрофида иккала учувчи самолётларидан механик носозлик туфайли катапульт қилинди. Бир неча сониядан сўнг самолёт кўрфазга қулаб тушди. Яқин атрофда бўлган Premier кемаси тезда вазиятга жавоб берди, дейилади компания хабарида.

Ҳарбий-денгиз кучлари вакилига кўра, авиаҳалокатдан олдин авария сигнали юборилгани ҳозирча аниқ эмас. Самолёт қолдиқлари сувда қолмоқда.

ЭА-18G Гроwлер — электрон ускуналар билан жиҳозланган тактик ҳужумчи самолёт. У АҚШ қуролли кучлари ва дунё бўйлаб иттифоқчиларига электрон ҳимояни таъминлайди. Ушбу самолётнинг нархи тахминан 67 миллион долларни ташкил этади.

АҚШда юз берган сўнгги авиаҳалокатлар:

25 январь Аляска ярим оролида АҚШнинг Ф-35А қирувчи самолёти қулаб тушди. Учувчи катапульта қилишга улгурди ва тирик қолди.

30 январь куни эрталаб American Airlines йўловчи самолёти Вашингтон аэропорти яқинида ҳарбий вертолёт билан тўқнашдин, сўнгра Потомак дарёсига қулади. Оқибатда ҳеч ким омон қолмади, 5 февраль куни авиаҳалокатда ҳалок бўлган барча 67 кишининг жасади Вашингтондаги дарёдан олиб чиқилди.

1 февраль куни АҚШнинг Филаделфия шаҳрида авиаҳалокат юз берди: тез тиббий ёрдам самолёти турар-жой ҳудудига қулаб тушди, уйлар ва автомобилларга зарар етди.

7 февраль куни бортида 10 киши бўлган самолёт Аляскада ғойиб бўлди.

11 февралда эса Аризонадаги аэропортда иккита самолёт тўқнашиб кетди. Фавқулодда вазият оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳат олди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Соболенко проиграла в 1/16 финала турнира WTA-1000 в Дохе






В Московской области росгвардейцы задержали мужчину, подозреваемого в грабежах.

Всё о садоводстве

Банкам и госструктурам запретят переписываться с россиянами в иностранных мессенджерах

Прокуратура Подмосковья: на трассе М-11 в аварии двух машин погибли три человека