Таркибида 4 нафар "Ҳумо" аъзоси бўлган Қозоғистон терма жамоаси олтин медалларни қўлга киритди
0
Бугун турнир финалида қозоғистонликлар Япония терма жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Биринчи, ғалаба голини "Ҳумо" ҳужумчиси Андрей Буялский урди. Иккинчи голга Артём Лихотников узатма берди.
Айтганча, Лихотников турнир якунига кўра ўз терма жамоасининг энг самарали ўйинчисига айланди. Артёмнинг ҳисобида 20 натижали балл (4 гол + 16 узатма) мавжуд.