Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"
0
"Ҳеч ким Англия Премьер-лигасида 100 очко жамғара олмайди ва кетма-кет тўрт бор юта олмайди. Бу ҳаётлигимда рўй бермайди, афсус", — деди Гвардиола.
"Манчестер Сити" 2017/18 мавсумида 100 очко жамғариб, рекорд ўрнатган. Шунингдек, жамоа 2020/21 мавсумдан бери АПЛ чемпиони бўлиб келмоқда. Бу ютуқлар "Сити"нинг сўнгги йиллардаги устунлигини кўрсатиб, жамоанинг барқарорлиги ва профессионаллигини тасдиқлайди.
Қизғин баҳс кутмоқда
Гвардиоланинг бу фикрлари ва "Ливерпуль"нинг "Этиҳад"даги тарихий серияси бугунги марказий учрашувга янада қизиқиш уйғотмоқда. Баҳс 23 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 21:30да старт олади.
Бу ўйинда "Ливерпуль" ўзининг мағлубиятлар сериясини тўхтата оладими ёки "Сити" устунлигини сақлаб қоладими? Жавобини тез орада биламиз.