Добавить новость
ru24.net
World News
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23
24
25
26
27
28

Илон Маск америкалик барча амалдорлардан ҳисобот талаб қилди

0
АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маск барча давлат хизматчилари ўтган ҳафта давомида бажарган ишлари тўғрисида батафсил маълумот беришлари кераклигини маълум қилди.

«АҚШ президенти Доналд Трампнинг кўрсатмаларига мувофиқ, барча федерал ходимлар яқин вақт ичида ўтган ҳафта давомида нима иш қилганликларини тушунтиришлари талаб этилган электрон хатларни олади. Жавоб қайтармаслик, истеъфога кетиш сифатида баҳоланади», — деб ёзади Маск Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Амалдорларга юборилган хатларда улардан «ўтган ҳафта нимага эришгани бўйича бешта бандни» кўрсатиш талаб этилади, шу билан бирга, жавоб ёзаётган ходимлар махфий маълумотларни келтирмаслиги керак. Жавоб 24 феврал куни АҚШ вақти билан 23:59 га қадар йўлланиши лозим. Хатларга жавоб ёзмаслик, истеъфо сифатида баҳоланиши ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Бажарилган ишлар бўйича қисқа резюмени АҚШ ҳукуматидан мустақил бўлган агентлик — Кадрлар хизмати бошқармаси сўраган. Бошқарма бошлиғи Маклаурин Пиновернинг сўзларига кўра, хатлар «Трамп маъмуриятининг самарадорликни таъминлаш ва федерал ходимларнинг ҳисобдорлигига эришиш йўлидаги ҳаракатлари» доирасида йўлланган.

Бу турдаги хатларни барча идоралар, жумладан, Марказий разведка бошқармаси ва Оқ уй ҳам олган. Шунингдек, электрон хатлар Американинг турли давлатлардаги дипломатларига ҳам йўлланган.

Айрим идоралар, масалан, Федерал тергов бюроси ва Адлия вазирлиги ўз ходимларидан хатларга жавоб қайтаришни кечиктиришни сўраган.

Илон Маскнинг маълум қилишича, федерал хизматлардан «кўплаб яхши жавоблар олинган». У хатга биринчи бўлиб жавоб қайтарганларнинг хизмат лавозимларини кўтаришга чақирди.

Америка давлат хизматчилари федерацияси — минглаб федерал хизматчиларни бирлаштирувчи касаба уюшмаларининг маълум қилишича, «бутун мамлакат бўйлаб ўз аъзолари ва федерал хизматчиларнинг ҳар қандай турдаги ноқонуний ишдан бўшатилиши устидан шикоят киритишларини» маълум қилди.

Илон Маск амалдорлардан бажарилган ишлар бўйича жавоб берилишини АҚШ президенти Доналд Трамп 22 феврал куни DOGE раҳбарини ушбу лавозимда «қаттиққўл бўлишга» чақирганидан кейин талаб қилди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Роман Сафиуллин пробился в основную сетку турнира ATP-500 в Дуабе






SHOT: Экстренно севший в Пулково самолет летел 5 часов на одном двигателе

Baza: Взрыв прогремел у многоэтажного дома в Балаково

Блогер кыз торт өстендә шартлаган шар аркасында сукыр кала язган

SHAMAN перепел легендарную композицию «Небо славян»: «В этой песне столько любви к России!»