Премьер-лигада жанговор ўйин: Ньюкасл 4-3 ҳисобида ғалаба қозонди
0
Ньюкасл сафига Луи Майли (23'), Жамол Ласкеллес (27') ва Александер Исак (33', 34') гол урди. Исакнинг тезкор дублигига қарамай, Форест ўйиндан воз кечмади ва охиригача курашди. Улар сафида Каллум Хадсон-Одои (6'), Никола Миленкович (63') ва Райан Йейтс (90') гол уриб, интригани сақлаб қолди.
Статистикага кўра, Ньюкасл тўпга эгалик қилишда устунлик қилди (57%) ва 451 та аниқ пас оширди. Форест эса ҳужумда фаоллик кўрсатиб, рақиб дарвозасига 17 та зарба йўллади. Жамоалар кескин кураш олиб борди – Ньюкасл 11, Форест эса 13 марта қоида бузди.
Ғалаба эвазига Ньюкасл 44 очкога эга бўлиб, 5-ўринга кўтарилди, Форест эса мағлубиятга қарамай 47 очко билан 3-ўринда қолди.