Жиззахда футбол майдончасининг томи қулаб тушди
0
Жиззах вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» ИК ДУКнинг берган маълумотига кўра, мазкур объект ушбу унитар корхона буюртмачилигида ҳамда «Сувиншоот қурилиш лойиҳа» МЧЖ пудратчилигида қурилган бўлиб, лойиҳа шартнома қиймати 1 миллиард 190 миллион сўмни ташкил этади.
Унитар корхона олиб борган дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, стадион том қисмининг қулаб тушишига шамол ва қалин қор ёғиши сабаб бўлган. Бунинг натижасида спорт майдончасининг том қисми зарар кўрган, яъни қулаб тушган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва жабрланганлар йўқ. Ҳолат юзасидан буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари бошланган.
Пудрат ташкилоти томонидан лойиҳага мувофиқ тиклаш ишлари амалга оширилиши ва стадион тез кунларда қайта тикланиб, фойдаланишга топширилиши айтилди.