"Интер" "Аталанта" устидан муҳим ғалабага эришди
Биринчи бўлимда томонлар гол уролмади. Иккинчи таймда эса "Интер" тезкор ҳужумлар билан устунликни қўлга киритди. 54-дақиқада Карлос Аугусто ҳисобни очди. 87-дақиқада Лаутаро Мартинес иккинчи голни киритиб, жамоаси ғалабасини таъминлади. Уchrашув сўнгида "Аталанта" футболчиси Эдерсон 81-дақиқада қизил карточка олди.
Бу ғалаба орқали "Интер" 64 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни мустаҳкамлади. "Аталанта" эса 58 очко билан 3-ўринда қолди.
