"ПСЖ" "Марсель" устидан ишончли ғалабага эришди
Учрашувнинг 17-дақиқасида Усмон Дембеле "ПСЖ" учун ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунига яқин Нуну Мендеш 42-дақиқада иккинчи голни киритиб, жамоаси устунлигини мустаҳкамлади. "Марсель" иккинчи бўлимда ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди – Амин Гуири 51-дақиқада ягона голни урди. Бироқ, Пол Лирола 76-дақиқада ўз дарвозасига автогол урди ва шу билан "ПСЖ"нинг ғалабасини таъминлади.
"ПСЖ" бу ғалаба орқали 68 очко тўплади ва Лига 1 жадвалида етакчиликни мустаҳкамлади. "Марсель" эса 49 очко билан 2-ўринни сақлаб қолмоқда.
