Volkswagen Polo асосида арзон кроссовер ишлаб чиқара бошлади
0
Volkswagen Tera хусусиятлари:
Йўлтанламас кузов, олдга тортиш ва ярим мустақил орқа суспензия
1,0 литрли турбомотор (116 от кучига эга)
6 поғонали автоматик узатмалар қутиси
Базавий версияси – 100 000 реал (17,2 минг доллар)
Энг қиммат версияси – 140 000 реал (24 минг доллар)
Volkswagen Tera Бразилиянинг Таубате заводида ишлаб чиқарилмоқда. Биринчи моделлар бу йилнинг баҳорида сотувга чиқарилади, йил охиригача Аргентина, Чили, Колумбия ва Уругвайда ҳам тақдим этилиши кутилмоқда. Кейинчалик у Мексика ва Африка бозорларига чиқиши мумкин.
Volkswagen Tera’нинг энг арзон комплектациялари ҳақида ҳали маълумот йўқ, аммо у оддий механика ва атмосферик моторли версияда ҳам чиқарилиши кутилмоқда.
