Добавить новость
ru24.net
World News
Март
2025

Жалолиддин Машарипов: "Абдуқодир планкани кўтариб юборди..." (видео)

0
Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов бугунги машғулотлардан олдин ўз фикрлари билан бўлишди.

"Кеча соат тунги 03:00 да учиб келдим. Бугун биринчи машғулот. Олдимизда кўп вақт йўқ. Терма жамоа муҳитига тезроқ мослашиш керак. Чунки олдимизда жуда муҳим ўйинлар турибди. Биз тайёрмиз.

Абдуқодир планкани кўтариб юборди. Бундан хурсандмиз. Жаҳон чемпионатига чиқсак, ҳаммамизга яхши бўлади. Мундиалда бошқа футболчиларимиз учун ҳам ўзларини кўрсатишга катта имконият бўлади. Остон Ўрунов, Аббосбек Файзуллаевларга ҳам йўл очилади.

Қирғизистонга қарши биринчи ўйинда қийналгандик, майдон ҳолати ёмон эди. Рақиб кучли, ҳозирги кунда рақибни менсимай тушиш ёмон оқибатларга олиб келади. Лекин ўз уйимизда ўйнамоқдамиз. Биз мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилганмиз.

БАА бошқа терма жамоаларга чиқиб, Ўзбекистондан очко олиб беришини сўраши нормал ҳолат. Биз буни кутгандик. Бундан келиб чиқиб, биз фақат ўз ўйинимизга эътибор беришимиз керак", - дейди Жалолиддин Машарипов.

Манба: championat.asia



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса