Эрдўған: «Туркия кўча терроризмига таслим бўлмайди»
0
Эрдўған мухолифатни полиция ходимлари жароҳатланган намойишларда қатнашишга чақиргани учун танқид қилди. У бу ҳаракатларни Туркиянинг барқарорлигига қарши уриниш, деб баҳолади. Президентнинг таъкидлашича, ҳукумат ноқонуний намойишларга ва тартибсизликларга тоқат қилмайди.
«Маргинал гуруҳларга эргашиш, полицияга ҳужум қилиш, судя ва прокурорларга таҳдид қилиш орқали мамлакатда ҳеч нарсага эришиб бўлмайди», – деди Эрдўған. У мухолифатнинг коррупцияга қарши кураш баҳонасида тартибсизликларни келтириб чиқараётганини даъво қилди.
Шу билан бирга, Республика халқ партияси раиси Ўзғур Ўзел намойишларни давом эттиришини билдирди. У хавфсизлик кучларини митингчиларга қарши қалампир гази ва резина ўқлар ишлатмасликка чақирди. Турк оммавий ахборот воситаларига кўра, полиция митингчиларга нисбатан куч ишлатмоқда, аммо расмийлар буни рад этмоқда.
Намойишлар оқибатида бир неча намойишчи тиббий ёрдамга мурожаат қилган, 16 полиция ходими жароҳатланган.