Ўзбекистонда киберҳужумларга қарши қатъий чоралар кўрилмоқда
0
Эндиликда SIM-карта, электрон ҳамён, банк картаси ёки ҳисоб рақамини киберфирибгарликда қўллашга йўл қўйган фуқаролар маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади.
Банклар ва тўлов ташкилотлари мижозлар хавфсизлиги учун жавоб беради — агар уларнинг камчиликлари сабаб жиноят содир этилса, зарарни ўз маблағларидан қоплашлари шарт.
Марказий банк ва ИИВ киберфирибгарлик схемаларини аниқлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тезкор маълумот етказиш билан шуғулланади. Шунингдек, сентябргача антифрод платформаси ишга туширилиши ва барча молиявий маълумотлар ягона тизимга интеграция қилиниши кутилмоқда.
