Москвада 7 ва 9 май куни мобил интернет вақтинча ўчирилади
0
Ушбу чоралар 9 май — Ғалаба куни муносабати билан ўтказиладиган оммавий тадбирлар вақтида хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Белгиланган вақтда шаҳарда фақат 3G тармоғида овозли қўнғироқлар амалга оширилиши мумкин, интернет иловалар, жумладан, такси хизмати иловалари ишламайди.
Вақт интерваллари ўзгариши мумкинлиги қайд этилган. Москва аҳолисига ушбу кунларда интернет чекловларини инобатга олиб ҳаракат қилиш тавсия этилади.
