Тошкент вилоятида «Ватанпарвар» ҳарбий-патриотик боғи қурилади
0
Ушбу боғ «Нурафшон Бизнес Сити» ҳудудида барпо этилади. Қурилиш учун вилоят бюджетига республика бюджети ҳисобидан ажратилган кредит маблағлари орқали 5 миллиард сўм йўналтирилади.
Боғ қурилиши учун масъуллик вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги бизнес-марказлар қурилиши дирекциясига юклатилган. Маблағлар мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назорат вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Отабек Турсуновга топширилган.
