Хитой Сурхондарёда 95 млн долларлик пахта лойиҳасига сармоя киритади
0
Лойиҳа доирасида 20 минг гектар ер майдонида пахта етиштириш, йиғиш ва толани қайта ишлаш ишлари амалга оширилади. Хитой делегацияси ва вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва тегишли ер участкаларини танлаш масалалари муҳокама қилинди.
Jiangsu World Group қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, унинг маҳсулотлари Осиё, Европа ва Америка қитъаларидаги аграр корхоналарга етказиб берилади.
