Добавить новость
ru24.net
World News
Май
2025

Ҳиндистон Покистон билан кескинлик сабабли армия захира кучларини чақиришга рухсат берди

0
Ҳиндистон ҳукумати мамлакат армияси қўмондонига кўнгилли захира кучлари ва ҳудудий армия бўлинмаларини мамлакат қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида сафарбар қилишга расмий рухсат берди. Бу ҳақда PTI ахборот агентлиги мамлакат расмий идораларига таяниб хабар тарқатди.

Ҳиндистон ҳукуматининг бундай муҳим қарорга келиши Покистон билан юзага келган кескин вазият фонида рўй бермоқда. Маълум қилинишича, энди Ҳиндистон армияси қўмондони керак бўлганда “ҳар бир офицерни ва захира армияга тегишли ҳар бир кишини” сафарбар қилиш ҳуқуқига эга бўлди.

Ҳиндистон ҳудудий армияси 1949 йилда ташкил этилган бўлиб, асосан, мамлакатнинг мунтазам армиясини қўллаб-қувватлаш, мудофаа ва стратегик объектларни ҳимоя қилиш вазифаларини бажаради.

Эслатиб ўтамиз, 8 май куни Ҳиндистон ва Покистон ўртасида замонавий авиация тарихида мисли кўрилмаган йирик ҳаво жанги бўлиб ўтган эди. Бу кескин тўқнашувда икки томондан юздан ортиқ самолёт қатнашди ва тахминан бир соат давомида ўзаро зарбалар алмашилди. Мазкур жанг натижасида ҳар икки томондан ўнлаб ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлди.

Ҳозирда минтақадаги вазият жуда кескин бўлиб қолмоқда. Ҳиндистон ҳукуматининг бу қароридан кейин минтақадаги хавфсизлик вазияти қандай ўзгариши бутун халқаро ҳамжамият диққат марказида турибди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса