Добавить новость
ru24.net
World News
Май
2025

Афғонистонда шахмат тақиқланди

0
Афғонистонда шахмат расман тақиқланди, деб Kursiv.uz хабар берди. «Толибон» ҳаракати қошидаги Ният ва ман қилиш ишлари вазирлиги ушбу ўйинни «харам» — яъни диний жиҳатдан тақиқланган деб эълон қилди. Шу муносабат билан Афғонистон шахмат федерацияси ҳам расман ёпилди.

Бу ҳақда Афғонистон сиёсати тадқиқот маркази раҳбари Андрей Серенко маълум қилди.

9 май куни шахмат жамияти вакиллари Спорт департаментига мурожаат қилиб, шахмат клублари фаолиятини давом эттириш ва турнирлар ўтказишга рухсат сўрашган. Бироқ жавоб тариқасида уларга шахмат Эмир фармони билан тақиқлангани ва федерацияга фаолият юритиш ҳуқуқи йўқлиги айтилган.

Толиблар ҳокимиятга келганидан сўнг ҳам федерация фаолиятни давом эттириб, эркаклар ҳамда аёллар ўртасида ўйин ўргатиш ва турнирлар ташкил этиш билан шуғулланар эди. Ҳозирда маҳаллий шахматчилар таъкидлашича, мамлакатда ушбу спорт тўлиқ инқирозга юз тутган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса