«Манчестер Сити» аутсайдер «Саутҳемптон»ни мағлубиятга учрата олмади
0
Ушбу ўйинда «шаҳарликлар» сафида жароҳатидан фориғ бўлган норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд асосий таркибда майдонга тушди. Аммо жамоасига ғалаба келтира олмади.
Шунингдек, ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов кетма-кет иккинчи ўйинда «Манчестер Сити» қайдномасига киритилмади.
Шу тариқа, «Сити» ушбу дурангдан кейин очколар сонини 65 тага етказиб олди ва онлайн турнир жадвалида 3 ўринни банд этмоқда. «Саутҳемптон» эса 12 очко билан сўнгги 20-ўринда қолди.
«Саутҳемптон» – «Манчетсер Сити» 0:0
«Саутҳемптон»: Рамсдейл, Беллингс, Беднарек, Бри, Даунс, Угочукву, Сантос, Диблинг, Фернандеш, Сулемана.
«Манчетсер Сити»: Эдерсон, Люис, Диаш, Аканжи, Гвардиол, Силва, Ковачич, Фоден, Де Брюйне, Макати, Холанд.
Захирадан ўйинга қўшилганлар: Меннинг, Арибо, Стюарт, Уилл, Арчер – Мармуш, Доку, О'райли, Савинио.
