Добавить новость
ru24.net
World News
Май
2025

Фазлиддин Эркинбоев Жаҳон бокс кубоги ярим финалига йўл олди

0
Польшанинг Варшава шаҳрида ўтаётган “World Boxing Cup” — Жаҳон бокс кубоги мусобақаси қизғин ва масъулиятли босқичга кирди.

Бу нуфузли халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юқори даражадаги маҳорат, жанговарлик ва техник тайёргарликлари билан алоҳида ажралиб турибди. Рингдаги ҳаракатлари нафақат мутахассислар, балки томошабинлар эътиборини ҳам тортмоқда.

-75 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз Фазлиддин Эркинбоев бугун бразилиялик Кауе дос Сантосга қарши жанг қилди. Қатъиятли ва мувозанатли кечган уч раундлик баҳсда Эркинбоев ҳакамлар қарорига кўра ғалабани қўлга киритди ва ярим финалга йўл олди.

Эндиликда барча эътибор юртдошимизнинг навбатдаги рақибига қарши чиқадиган финалга йўлловчи ҳал қилувчи жангга қаратилган.

Сиз Эркинбоевнинг бу ғалабаси ҳақида нима деб ўйлайсиз?



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса