Бухорода йўлдан ўтаётган аёлни экскаватор босиб кетди
0
Маълум қилинишича, ЙТҲ 15 май куни Бухоро шаҳар марказий бозори олдидаги йўлда содир бўлган. Фуқаро Ҳ.И. ўз бошқарувида бўлган экскаваторда Ибн Сино кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтида бозордан чиқиб, йўлни кесиб ўтаётган аёлни кўрмай қолиб, босиб кетган. Оқибатда 1961 йилда туғилган аёл воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якунларига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши ва жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланиши билдирилди.
Фото: Видеодан кадр
