"Рома", "Интер" ва "Ювентус" рақибларини қандай мағлуб этишди? (видео)
0
Бу имкониятга даъвогарлик қилаётган жамоалар орасидан “Ювентус” ва “Рома” 37-турда қимматли ғалабага эришди, “Лацио” эса, чемпионлик учун курашаётган “Интер” майдонидан дуранг билан қайтди.
Римдаги ўйинда 3-дақиқадаёқ Жанлука Манчини гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 21-дақиқада "Милан" ўйинчиси Сантьяго Хименес қўпол ҳаракати сабаб майдондан четлатилди, аммо шунга қарамай тайм сўнггида Жоау Феликс ҳисобни тенглаштирди.
58-дақиқада Леандро Паредес жарима зарбасини қойилмақом ижро этди ва дарвозани ишғол қилди. 87-дақиқага келиб Брайан Кристанте ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди.
Бутун ўйин давомида фаол ҳаракат қилган Элдор Шомуродов 84-дақиқада захирага олинди.
"Ювентус" эса муҳим ўйинда Николас Гонсалес (61-дақиқа) ва Душан Влахович (88)нинг голлари эвазига уч очкога эга чиқди.
"Интер" "Наполи"нинг очко йўқотишидан фойдалана олмади. Миланликлар 90-дақиқада Педронинг пенальтидан урган голи туфайли ғалабадан қуруқ қолишди.
