Добавить новость
ru24.net
World News
Май
2025

Ўзбекистонда айрим шифокорлар маоши оширилади

0
1 июлдан Ўзбекистонда айрим шифокорларнинг ойлик маоши 20% га оширилади, деб Nova24.uz хабар берди.

Шу санадан бошлаб шаҳар ва туманларда янги соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилади. 2026 йил 1 январдан эса Самарқанд вилоятининг барча шаҳарларида тўлиқ жорий этилади.

Пилот лойиҳа доирасида биринчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида ишловчи тиббиёт ходимлари учун қуйидаги миқдорда қўшимча устамалар белгиланади:

• чақирув асосида тиббий хизмат кўрсатувчи ходимларга — ойлик маоши ёки тариф ставкасига нисбатан 50% устама.
• Тиббий бригада учун белгиланган меъёрдан ортиқча аҳоли бириктирилса — шаҳарларда 0,3%, туманларда 0,5% бўйича энг кам иш ҳақининг 10% устамаси тўланади.
• Оилавий соғлиқ масалалари бўйича махсус ўқув курсларини тўлиқ тамомлаган тиббиёт ходимларига — сертификат асосида базавий тариф ставкасига нисбатан 100% устама.

Бундан ташқари, пилот лойиҳа доирасида туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шифокорларига ойлик маош 20% га, ўрта тиббиёт ходимларига эса 10% га оширилади.

Шунингдек, оилавий поликлиника ва туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун KPI кўрсаткичлари асосида ойлик маошининг 100% гача мукофот тўланади.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса