Америка поп-мусиқа юлдузи Майли Сайрус саҳнадаги драмани очди
0
“Менга тезкор тиббий ёрдам керак эди, аммо биз шунга қарамасдан чиқишни давом эттирдик”, — дея эслайди Майли Зейн Лоунинг подкастидаги суҳбатда.
Соғлиғидан жиддий хавотирга тушган хонанда шоу-бизнесни тарк этиш фикрига келади. У NBC’даги машҳур продюсер Лорне Майклзга бу ҳақда гапирганида, Лорне унга шундай деб жавоб берган: “Неча одам бу ерда ўтириб, менга мусиқани ташламоқчи эканлигини айтди, билсанг… Улардан ҳар бири ўзининг оғриқли тарихига эга.”
Шундан сўнг, Майлига тикланиш учун 6 ойлик дам олиш тавсия этилади ва у бир муддат саҳнадан четлашади. Ҳозирги кунда Сайрус янги альбом устида иш олиб бормоқда, бироқ у ҳали жонли чиқишларга қайтишга тайёр эмас.
“Менинг овоз пайчаларимда полип бор. Бу сабабдан менга жонли концерт бериш жуда оғир. Бу нафақат жисмоний, балки руҳий синов ҳам”, — деди Майли.
Zamin.uz таҳририятидан:
Санъаткорнинг ҳаёти фақат ёруғ саҳналар ва мухлислар қарсакларидан иборат эмас. Майли Сайруснинг воқеаси ортида шоу-бизнеснинг руҳий ва жисмоний босимлари қандай бўлишини яна бир бор кўрсатди.
