“Саутгемптон”ни энди Ҳусановнинг собиқ мураббийи бошқаради!
0
32 ёшли мутахассис “Ланс” жамоасидаги фаолияти билан ном қозонган бўлиб, у яқинда клуб билан шартномани ўз хоҳиши билан бекор қилганди. Унинг “Саутгемптон” билан келишуви 3 йиллик муддатни ўз ичига олади. Бу қарор жамоанинг узоқ муддатли режаларини амалга оширишда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Уилл Стилл футбол мухлисларига, айниқса, ўзбекистонликлар учун бегона эмас — у вақтларида “Ланс” сафида ҳимоя қилган Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам мураббийи бўлган. Унинг тактик ёндашуви, ёш бўлишига қарамай, жуда замонавий ва тажрибали мутахассислар қаторида тилга олинади.
Эндиликда “Саутгемптон” раҳбарияти ундан жамоани АПЛга қайтариш, янги руҳ бағишлаш ва ёш футболчиларни тарбиялашни кутади. Клубнинг янги даври Уилл Стилл билан бошланди — энди эса унинг қандай натижа кўрсатиши барча учун қизиқ.
